«Торино» Андреа Белотти ўрнига бошқа вариантларни қидирмоқда. Италия терма жамоаси ҳужумчиси ёзда клубини тарк этади.
Хабарларга кўра, «Торино» Мойзе Кин трансферига қизиқмоқда. Футболчининг айни дамда «Ювентус» билан шартномаси мавжуд ва у ижара асосида ўйнамоқда. Бироқ унинг расмий ҳуқуқи «Эвертон»га тегишли.
«Торино» «Эвертон»га сотиб олиш шарти билан ижарага олиш вариантини илгари суради.