«Интер» Алексис Санчесни сотишга ҳаракат қилиб кўради. 33 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилда якунига етади. Ёзда футболчи ё сотилади ёки янги шартнома имзолайди.
Айни дамда Санчеснинг маоши 7 миллион еврони ташкил қилади. Тахминларга кўра, битим узайтирилган тақдирда унинг маоши қисқартирилиши мумкин.
Бу мавсум Санчес 29 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.