Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Бекҳэм — жаҳоннинг энг кўп ҳақ олувчи футболчиси

Баҳо:
+ | -

Forbes журнали жаҳоннинг энг кўп даромад қилувчи футболчилари рўйхатини эълон қилди. 2011 ҳисобот йилида Англия терма жамоасининг собиқ сардори Дэвид Бекҳэм ҳаммадан кўра кўпроқ пул ишлаб топган.

Клубдаги маошлари ва бир қатор ҳомийлик шартномалари қўшиб ҳисобланганда Бекҳэм бир йилда 46 миллион долларга бойиган ва Криштиану Роналду ва Лионель Месси каби ёш рақобатчиларини ортда қолдирган.

Парадокс кўриниши мумкин, лекин Англия Премьер-лигасида энг кўп ҳақ олувчи футболчилар сифатида "Манчестур Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни ва "Челси" ҳимоячиси Жон Террилар қайд этилган. Айниқса Жон Террининг кетма-кет можаролар гирдобига тушиб қолиб, обрўсизлангани ва бунинг оқибатида бир қатор ҳомийлар у билан ҳомийлик шартномасини бекор қлишганидан сўнг ҳам етакчи позицияда қолгани ҳайратланарли.

Топ-20да "Челси"нинг яна уч нафар ўйинчиси қайд этилди: Фернандо Торрес, Фрэнк Лэмпард ва Дидье Дрогба. "Манчестер Сити"ғам рейтингда кенг ўрин берилган. Бу жамоанинг Яя Туре, Эммануэль Адебайор, Серхио Агуэро ва Карлос Тевес каби ўйинчилари ҳомийлик шартномалари эмас, клубдаги юқори маош сабабли рейтингга илиниб қолишди. Англиянинг бошқа клублари "номи"дан "Ливерпуль" сардори Стивен Жаррард "делегат" қилинди ва у кучли ўнликни якунлаб бермоқда.

2011 йилда жаҳоннинг энг кўп даромад қилган футболчилари. Топ-20.

1. Дэвид Бекҳэм ("ЛА Гэлакси") — $46 млн. 
2. Криштиану Роналду ("Реал") — $42 млн.
3. Лионель Месси ("Барселона") — $39 млн.
4. Уэйн Руни ("Манчестер Юнайтед") — $24 млн.
5. Кака ("Реал") — $21 млн.
6. Жон Терри ("Челси") — $18 млн.
7. Яя Туре ("Манчестер Сити") — $18 млн.
8. Фернандо Торрес ("Челси") — $17 млн.
9. Фрэнк Лэмпард ("Челси") — $16 млн.
10. Стивен Жеррард ("Ливерпуль") — $16 млн.
11. Самуэль Это'О ("Анжи") — $15,7 млн.
12. Эммануэль Адебайор ("Тоттенҳэм"/"Манчестер Сити") — $15,4 млн.
13. Франк Рибери ("Бавария") — $15,3 млн.
14. Серхио Агуэро ("Манчестер Сити") — $15,3 млн.
15. Дани Алвес ("Барселона") — $15 млн.
16. Карлос Тевес ("Манчестер Сити") — $14,9 млн.
17. Тьерри Анри ("Нью-Йорк Ред Буллс") — $14,6 млн.
18. Златан Ибрoҳимович ("Милан") — $14,5 млн.
19. Карим Бензема ("Реал") — $14.3 млн.
20. Дидье Дрогба ("Челси") — $14.2 млн.

Манба: http://fapl.ru
Киритилди: 15:28, 19.04.2012.
Ўқилди: 8187 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.