Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

"Бу "Челси"нинг ажойиб оқшоми бўлди, бироқ Дрогбанинг қилмишлари кечирилмас"

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар Лигаси иккинчи ярим финали дастлабки учрашувини шарҳлар экан, The Daily Telegraph мухбири Данкан Уайт лондонликларнинг "блауграналар" устидан қозонган (1:0) ғалабасини кейинги пайтлар Роберто Ди Маттеонинг омади келаётганига ҳам боғлади.

"Афтидан, "Челси" мураббийи форс-мажор ҳолатларини ўз фойдасига буриб юбориш ҳадисини олганга ўхшайди. Сўнгги ҳафталар ичида "кўклар"га офсайддан урилган ва дарвоза чизиғини кесиб ўтмаган тўплар гол қилиб ҳисобланганига гувоҳ бўлдик. Кеча дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтариб қолишди, бироқ итальян мутахассисининг жонига аввал тўсин, сўнгги дақиқада эса устун ора кирди. Ди Маттео омадли кунлар ўни тарк этмаслигини умид қилишидан бошқа чораси йўқ", — деб ёзади Уайт.

Би-Би-Си эксперти Марк Лоуренсонни эса ғалаба тўпи муаллифи Дидье Дрогбанинг майдондаги хатти-ҳаракатлари – бутун ўйин давомида жароҳат олганликни симуляция қилганлиги ғашини келтирган.

"Қизиқ, ивуарлик футболчи "Камп Ноу"да ҳам шу ишини қилармикин? Форвард майдонга тўртинчи марта йиқилганида ҳакамнинг ҳам сабр косалари тўлиб кетди.

Тўғри, гол киритиб Дрогба ўзининг яхши томонини намойиш этди, бироқ ёмон сифатлари ҳам кўринди. Мен унинг жароҳат олгандек ва унга нисбатан қўпол ўйнашгандек йиқилишларни наридан-бери, ўхшата олмасдан имитация қилганини анчадан бери кўрмаган эдим. Модимики сен ўзингни йўлингдаги барча ғовларни супириб ташлашга қодир, бақувват ва кучли ўйинчи сифатида кўришларини истар экансан, чим устига ҳадеб йиқлавериш асло ҳусн бермайди.

Бу — "Челси"нинг ажойиб оқшоми бўлди, лекин Дрогбанинг қилмишлари кечирилмас", — дея таъкидлаган "Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси.

Манба: sports.ru
Киритилди: 16:07, 19.04.2012.
Ўқилди: 7617 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.