Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

АПЛ. 4 ўйиндан бери мағлуб бўлиб келаётган "Брайтон" ўз майдонида охирги 7 учрашувда ғалаба қозонган "Ливерпуль"ни қабул қилади

Баҳо:
+ | -

Бугун Англия Премьер-Лигаси 29-тур доирасида «Ливерпуль» «Брайтон» клуби меҳмони бўлади. Мазкур ўйинга қадар қизиқарли факт ва маълумотларни тақдим этамиз.

Биласизми?

«Ливерпуль» Англия Премьер-Лигасида 1,998 та гол урган ва ушбу мусобақада 2,000 лик маррани забт этган "Манчестер Юнайтед"дан кейин иккинчи жамоа бўлиши мумкин. Ушбу голларнинг 10 фоизи ҳозирги ҳужум жуфтлиги - Муҳаммад Салаҳ (114) ва Садио Мане (86) томонидан киритилган.

Премьер-Лига доирасидаги «Ливерпуль»га қарши дастлабки 6 учрашувда мағлуб бўлган «Брайтон» охирги уч баҳсда «қизиллар»га ютқазмай келмоқда (2 дуранг, 1 мағлубият).

«Ливерпуль» «Брайтон» билан сўнгги 3 учрашувда ғалаба қозона олмаётган бўлса ҳам, барча мусобақаларда ҳеч қачон «чағалаклар»га қарши кетма-кет 4 ғалабасиз серия қайд этмаган.

«Брайтон» АПЛдаги охирги 4 баҳснинг барчасида мағлубиятга учради. Улар охирги марта 2007 йилнинг апрель ойида қаторасига 5 ўйинда мағлуб бўлган. Ўшанда жамоа Биринчи Лига иштирокчиси эди.

Баҳс расмийлари

Мазкур ўйин Майк Дин бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган. Унга қанотлартда Эдди Смарт ва Марк Скоулс ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Саймон Ҳупер ишлайди. Стюарт Атуэлл ВАР учун жавобгар бўлса, унга Сайн Месси-Эллис ҳамроҳлик қилади.

Тахминий таркиблар

«Брайтон»: Санчез, Велтман, Даффи, Данк, Кукурелла, Алзате, Биссума, Лемпти, Модер, Троссард, Мупе.

«Ливерпуль»: Алиссон, Арнолд, Гомез, Матип, Робертсон, Хендерсон, Фабиньо, Кейта, Салаҳ, Мане, Диаз.

 

Ушбу ўйинда қатнаша олмайдиган футболчилар

Мезбонлар таркибида фақатгина Адам Вебстер аниқ майдонга туша олмаслиги маълум бўлган. Жереми Сартмиенто ва Энок Мвепуда жароҳат бўлса-да, мерсисайдликларга қарши баҳс учун тайёргарликни бошлаб юборишган.

Тиаго «Интер» билан ўйинда қайтган бўлса ҳам бугунги баҳс учун қатнашиши сўроқ остида турибди. Шунингдек, Виржил ван Дейк ҳамда Ибраҳима Конате ҳам жамоага ёрдам бера олишмайди. Роберто Фирмино ҳам машғулотларга киришган, аммо тўлиқ тайёр бўлиши номаълум.

 

Маълумотлар

«Ливерпуль» Премьер-Лигадаги сўнгги 7 учрашувнинг барчасида ғалабага эришди.

«Брайтон» эса охирги 4 АПЛ ўйинларида мағлубиятга учради.

«Ливерпуль» Англия чемпионатидаги сўнгги 7 баҳснинг бештасида дарвозадан тўп олиб чиқмади.

«Ливерпуль» барча мусобақаларда «Брайтон»га қарши охирги 11 учрашувнинг 10тасида мағлуб бўлмаган.

Ҳозирда мерсисайдликлар 63 очко билан мусобақа жадвалининг иккинчи ўрнида боришмоқда. «Брайтон» ҳисобида эса 33 очко бор ва клуб 13-поғонани банд этган.

Томонлар АПЛ доирасида ўзаро жами 9 ўйинда майдонга тушишган ва шулардан олтитасида «Ливерпуль» ғалаба қозонган. Бир ўйинда «Брайтон»нинг қўли баланд келган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин бугун Тошкент вақти билан 17:30да бошланиши режалаштирилган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:10, 12.03.2022.
Ўқилди: 1257 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [9309]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2755]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1909]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1804]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1747]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1692]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1500]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1438]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1376]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1335]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик