Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

АПЛ. "Манчестер Сити" бугун тунда шахсий рекордини такрорлаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Бугун АПЛ 29-тури доирасида "Кристал Пэлас" ҳамда "Манчестер Сити" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Мазкур ўйиндан олдин қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Биласизми?

"Манчестер Сити" жорий мавсумнинг очилиш учрашувида «Тоттенхем»га мағлубиятга учраганидан бери 13 сафар ўйинида мағлубиятсиз серия қайд этмоқда (11 ғалаба, 2 дуранг). Уларнинг охирги мағлубиятсиз узун серияси 2018 йилнинг февраль ва декабрь ойларида қайд этилган (14 учрашув).

"Кристал Пэлас" 1987/88 йилги мавсумдан бери илк бор "Манчестер Сити" клубини мавсумнинг икки давра ўйинида ҳам мағлуб этиши мумкин. Лондонликлар биринчи даврада «Этиҳад» стадионида ўтган баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Уилфрид Заҳа жорий мавсум АПЛда 9 гол уришга эришган. Шулардан бештаси унинг охирги 8 ўйинида киритилган. Африкалик футболчи ўтган мавсум Англия Премьер-Лигасида 11 гол киритганди. Агар, у бугун гол урадиган бўлса, фаолиятида илк бор кетма-кет икки мавсум АПЛда +10 гол натижасини қайд этади.

"Манчестер Сити" «Пэлас» майдонидаги сўнгги 6 АПЛ ўйинида 5 ғалабани қўлга киритди (1 дуранг). «Шаҳарликлар»нинг "Селҳурст Парк"даги охирги мағлубияти 2015 йилнинг апрель ойида содир бўлганди.

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

Қанот ҳакамлари: Ли Биттс, Ричард Вест

Захира ҳаками: Саймон Ҳупер

ВАР: Жарред Жиллет

ВАР ёрдамчиси: Ҳарри Леннард

 

Жамоалар шу пайтга қадар ўзаро 23 АПЛ ўйинида майдонга тушишган. 14 баҳсда «Сити» ғалаба қозонган, учрашувда "Кристал Пелас" устунликка эришган. 5 баҳсда эса дуранг натижа қайд этилган.

Охирги 5 ўзаро учашув

"Манчестер Сити" 0-2 "Кристал Пэлас" (30.10.2021)

"Кристал Пэлас" 0-2 "Манчестер Сити" (01.05.2021)

"Манчестер Сити" 4-0 "Кристал Пэлас" (17.01.2021)

"Манчестер Сити" 2-2 "Кристал Пэлас" (18.01.2020)

"Кристал Пэлас" 0-2 "Манчестер Сити" (19.10.2019)

 

"Кристал Пэлас" Англия чемпионатининг охирги 5 ўйинида 8 очкони қўлга киритди. "Манчестер Сити" эса 12 очко жамғарди.

Айни вақтда "Манчестер Сити" ҳисобида 69 очко мавжуд ва мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Кристал Пэлас" 33 очко билан 11-ўринни банд этиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳс Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:32, 14.03.2022.
Ўқилди: 1743 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.