Мадриднинг "Реал" клуби таянч ярим ҳимоячиси Лассана Диарра клуб томонидан трансферга қўйилиши аниқ бўлиб улгурганди.
Испан матбуоти тарқатаётган хабарларга кўра, Диарра Туркиянинг "Галатасарой" жамоаси билан ўз трансфери билан боғлиқ масалаларни оғзаки равишда ҳал қилишга улгурган.
Эндиликда турк жамоаси мавсум якунланиши билан "Реал" раҳбарияти билан музокарага киришади ва ёзда футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олишга уриниб кўради.
Мадридликлар устози Жозе Моуриньо футболчини ўз жамоасида олиб қолиши мумкинлигини бир неча бор таъкидлаган бўлсада, Диарра Мадриддан кетишга аҳд қилган.
"Реал"нинг "Бавария"га қарши ЕЧЛ ярим финал дастлабки баҳсидан сўнг, футболчи ва унинг агенти Германияда қолишган ва "Галатасарой" вакиллари билан унинг трансферини муҳокама қилишди.
Ўз навбатида турк матбуоти ҳам, футболчининг ёзда Истанбул жамоаси сафига ўтиши ҳақида хабарлар тарқатган. Уларнинг маълумотига кўра, Диарра "Галатасарой" билан 4 йиллик шартномага имзо чекади ва йилига € 5,5 млн маош олар экан.