«Реал Мадрид» бугун оқшом «Мальорка»га қарши «Мальорка Эстади»да саф тортади. Жамоа бу ерда кетма-кет тўртинчи Ла Лига ғалабасини қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради.
«Лос-Бланкос» айни дам турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, иккинчи ўриндаги «Севилья»дан 8 очколик фарқ мавжуд. «Мальорка» эса 16-ўринни эгаллаб турибди, бу ҳафта охири бўлиб ўтадиган ўйинлар олдидан жамоанинг қуйи поғоналарга тушиб кетиш эҳтимоли йўқ эмас.
Ортда қолган уикендда «Мальорка» лигадаги кетма-кет тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Клуб «Селта Виго»га 4:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўтган мавсум Сегундада иккинчи ўринни эгаллаган «қароқчилар» 2013 йилдан бери биринчи марта кетма-кет икки мавсумни юқори дивизонда ўтказишлари мумкин. Бироқ бу борада Луис Гарсия шогирдларига осон бўлмаслиги аниқ. «Мальорка» 18-ўриндаги «Кадис»дан атиги икки, 19-ўриндаги «Алавес»дан эса 4 очко олдинда. Бироқ бу жамоа таъқибчилари ўз имкониятларидан унумли фойдалана олишмади. «Кадис» жума оқшомида «Атлетико Мадрид»га 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради ва бу мезбонлар учун яхши натижа сифатида сақланиб қолмоқда, агар «Реал» тўсиғидан ўтиб олинса.
Луис Гарсия шогирдлари жорий мавсум нақ 13 та ўйинда мағлуб бўлишган. Бу борада фақат «Алавес» (15) ва «Леванте» (15) муваффақиятсизликлар бўйича ёмонроқ кўрсаткичларга эга. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳсида «Реал» 6:1 ҳисобида рақибини тор-мор келтирган.
«Мальорка»нинг сўнгги ғалабаси 2019-20 йилги мавсумга тўғри келади ва унда 1:0 ҳисоби қайд этилган. Албатта, «қаймоқранглилар» бу қора анъанани йўққа чиқаришга ҳаракат қилиб кўради. Жамоа жорий мавсум ўз мухлислари олдида қониқарли ўйинлар намойиш эта олмаяпти. 13 баҳсдан атиги саккиз очко тўплашди ва фақат иккита ғалабани қайд этилган холос.
«Реал Мадрид»га тўхталадиган бўлсак, мухлислар Чемпионлар лигаси доирасидаги «ПСЖ» устидан қозонилган ажойиб камбэкни ҳамон ёдларидан чиқаришгани йўқ.
«Қаймоқранглилар» «Алавес», «Райо Вальекано» ва «Реал Сосьедад»га қарши лигадаги сўнгги уч ўйинда кетма-кет ғалаба қозониб, турнир жадвалида 63 очко билан яққол етакчига айланган. Иккинчи ўриндаги «Севилья»дан 8 ва учинчи ўриндаги «Атлетико»дан 12 очколик фарқлар мавжуд. Бунинг устига «Реал»да битта захира учрашуви ҳам бор.
«Реал Мадрид» бу мавсум Ла Лигада меҳмондаги учрашувлар бўйича энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб, 13 ўйинда 29 очко тўплади, бироқ юқорида таъкидланганидек, уларнинг «Мальорка»га қарши сўнгги сафари 1:0 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган.
«Реал Мадрид»даги таркибга тўхталсак, Начо, Эдер Милитао ва Бензема «ПСЖ» устидан қозонилган ғалабадан сўнг бироз толиқишгани айтилмоқда, бироқ ҳар учала футболчининг ҳам ушбу ўйинда майдонга тушишлари кутилмоқда.
Ферлан Менди ва Каземиро «ПСЖ»га қарши баҳсда дисквалификация сабаб иштирок эта олмаган эди. Бу сафар Эдуардо Камавинганинг майдонга тушиши кутиляпти. Чунки Анчелотти Тони Кроосга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлади, немис футболчиси яқинда тиззаси билан боғлиқ муаммога дуч келган эди.