Англиянинг обрўли нашрларидан бири тарқатган маълумотларга кўра, "Барселона" ёзда "Тоттенҳэм" футболчиси Гарет Бэйлни сотиб олишни қаттиқ аҳд қилган.
Каталонияликлар спорт директори Андони Субисаретта уэльслик истеъдодли футболчини Эрик Абидальнинг муносиб издоши сифатида баҳолаган ва жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиолага ушбу футболчини сотиб олишга кўрндирмоқчи.
Яқинда жарроҳлик столига ётқизилган франциялик ҳимоячи Эрик Абидаль қачон сафга қайтиши ноъмалум. Қайтган тақдирда ҳам, унинг ўрнига муносиб футболчи сотиб олиш клуб режасида бор.
Жуда тезкор ва чап қанотда тўп сурувчи европанинг энг кучли футболчиларидан бири дея эътироф этиладиган Гарет Бэйлни "Барселона" ёзги трансфер чоғида сотиб олиш учун жиддий киришиши кутилмоқда.
"Тоттенҳэм" билан амалдаги шартномаси ҳали 3 йилдан кейин ўз яунига етиши кўзда тутилган бўлсада, уэльслик футболчи Лондонни тарк этишни истаётганлиги ҳақидаги хабарлар кўпаймоқда.
"Тоттенҳэм" бу мавсум премьер-лигада ЕЧЛга йўлланма берувчи ўринлардан қуруқ қолса, ҳамда жамоа бош мураббийи Ҳарри Реднапп жамоани тарк этадиган бўлса, уэльслик футболчи Лондондан кетиши мумкинлигини таъкидлаган.