"Барселона"да ижарада ҳаракат қилаётган "Севилья" ҳужумчиси Люк де Йонг яна бир мавсум давомида Каталонияда қолиши мумкин.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, клубда ижара муддатини яна 1 йилга узайтириш имконияти мавжуд. Ҳозирда раҳбарият ушбу бандни ўрганиб чиқмоқда, дея қўшимча қилган манба.
Бу мавсум нидерландиялик 32 ёшли футболчи жами 22 та ўйинда майдонга тушиб, 6 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.