Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК

Роберто Ди Маттео: "Шодланишга вақт ҳам бўлгани йўқ"

Баҳо:
+ | -

"Челси" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Роберто Ди Маттео АПЛ 35-тури доирасида сафарда "Арсенал"га қарши кечадиган учрашув олдидан ўз фикрларини баён этди.

"Тоттенҳэм"га қарши Англия Кубоги ярим финалида қозонилган ғалаба — "Челси"нинг катта муваффақияти. Бироқ тўлақонли қувонишга вақт ҳам бўлгани йўқ. "Барселона"га қарши ўйиндан кейин ҳам шундай бўлди. Ўйиндан сўнг дарҳол "Арсенал" ҳақида бош қортира бошладик.

Афсуски, Англия чемпионатида дастлабки турларданоқ қувувчи вазифасини бажармоқдамиз. Орадаги фарқни қисқартириш вазифаси кўндаланг бўлавергач, ҳар бир ўйин биз учун муҳим аҳамият касб эта бошлади. "Арсенал"га қарши ўйин ҳам истисно эмас.

Агар ғалаба қозонсанг, бундай миқдордаги ўйинларни психологик томондан осон енгиб ўтасан. Лекин, ҳаттоки ғалабадан кейинги шодлик ҳам олти кун ичида уч гранд жамоага қарши майдонга чиқишдек фактга соя сола олмайди.

Мен ихтиёримда бўлган бутун таркибдан фой
Даланишга ҳаракат қилдим, ротацияни кейинги ўйинларда ҳам амалга ошираман. Фақат шу йўл билан уч фронтда ҳам рақобатбардош таркибга эга бўишимиз мумкин ", – дея Ди Маттео сўзларини келтирмоқда Sky Sport.

"Арсенал" – "Челси" учрашуви 21 апрель, шанба куни Тошкент вақти билан соат 16:45 да бошланади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 22:53, 20.04.2012.
Ўқилди: 6051 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.