Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Тошкентда бокс бўйича Баҳодир Жалолов ва гимнастика бўйича Оксана Чусовитина маҳорат мактаблари ташкил этилади

Баҳо:
+ | -

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 5 ноябрдаги «Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарори ҳамда Олимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида гимнастика бўйича Оксана Чусовитина ва бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорат мактабтларини ташкил этиш бўйича президент қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди.

Қарорга кўра, ҳар икки мактаб 2022/2023 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди. Гимнастика мактабида 1—11-синф ўқувчиларидан иборат 165 нафар, бокс мактабида эса 5—11-синф вакилларидан 175 нафар ўқувчи таҳсил олади. Маҳорат мактаби ўқувчиларини умумтаълим дастурлари бўйича ўқитиш уларга энг яқин жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилади.

Мактабларни ташкил этиш учун давлат бюджетидан 50 миллиард сўм (ҳар иккиси учун 25 миллиард сўмдан) ажратилади.

Гимнастика мактаби Тошкент шаҳар, Миробод туманида жойлашган 175-сон умумий ўрта таълим мактабига туташ ҳудудда барпо этилади. Бокс мактаби эса Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 9-мавзеда жойлашган 259-сон умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида ташкил этилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:03, 15.03.2022.
Ўқилди: 1101 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.