Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Ёшлар Биринчилиги: «Бухоро» ва «Динамо»нинг илк ғалабалари

Баҳо:
+ | -

20 апрель куни Ёшлар Биринчилигида 5-тури доирасидаги учта ўйин бўлиб ўтди. «Металлург» ва «Навбаҳор» ёшлари ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади.

«Асосан тенг кураш кузатилган бўлса-да, «Навбаҳор» футболчилари кичик устунликка эга бўлишди. Хусусан, биринчи бўлимда Азим Аҳмедовнинг олис масофадан тепган тўпини дарвоза тўсини қайтариб қолган бўлса, кейинчалик Фарҳод Охунов ва Аъзам Алиев ҳам хавфли ҳужумларни самарали якунлай олишмади», - деб ёзади ўйин ҳақида «Навбаҳор» расмий сайти. Ушбу дуранг натижадан сўнг «Металлург» очколари сонини 6тага етказиб, 8-ўринда турган бўлса, «Навбаҳор» ёшлар жамоаси 3 очко билан 12-ўринни банд этган.

Бухоро шаҳрида «Бухоро» ва «Шўртан» ёшлари ўзаро баҳс олиб боришди. Иброҳим Рауповнинг хет-триги ва Евгений Кочневнинг пенальтидан урилган голига ғузорликлар фақат икки марта жавоб бера олишди. «Шу тариқа, Сеид Сеидов бошчилигидаги «Шўртан» ёшларининг «ғалабасиз серияси» бешта ўйинга етд ва жамоа Ёшлар Биринчилиги турнир жадвалининг сўнгги поғонасига тушиб кетди», - деб ёзади «Шўртан» расмий сайти. Мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритган «Бухоро» ўринбосарлари 11-ўринга кўтарилиб олишди.

Самарқанднинг «Динамо» ва Муборакнинг «Машъал» жамоалари ёшлари ўртасидаги баҳсда омад майдон эгаларига кулиб боқди: Дилявер Абибуллаев ва Турғун Қобиловнинг голлари эвазига «Динамо» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва очколари сонини 5тага етказиб, энди 9-ўринда турибди.

Турнинг қолган учрашувлари 21 апрель, шанба куни ўтказилади. Унда «Бунёдкор» «Локомотив»ни, «Олмалиқ» «Қизилқум»ни, «Насаф» эса «Андижон»ни қабул қилади. «Нефтчи» – «Пахтакор» учрашуви бошқа муддатга қолдирилган.

ЁШЛАР БИРИНЧИЛИГИ, 5-ТУР УЧРАШУВЛАРИ 
20 апрель, жума 
«МЕТАЛЛУРГ» (Бекобод) – «НАВБАҲОР» (Наманган) 0:0 
Ҳакамлар: Р. Тошмуҳамедов (Нукус), Х. Мирзааҳмедов, И. Зоитов, Р. Маҳмудов.
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
Огоҳлантиришлар: Ш. Норбеков (37), А. Мўминов (52) – А. Аҳмедов (13), К. Қўчқоров (65), А. Рашидхонов (84).
389 томошабин.

«БУХОРО» (Бухоро) – «ШЎРТАН» (Ғузор) 4:2 (1:1) 
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Б. Қодиров, А. Буров, Ш. Раҳматов.
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Голлар: И. Раупов (2, 76, 88), Е. Кочнев (53, пенальти) – Р. Нарзуллаев (27, пенальти), Г. Раҳмонов (58).
Огоҳлантиришлар: Д. Отажонов (90) – Ғ. Раҳмонов (41), Х. Арзиқулов (52), Я. Крушельницкий (55), Б. Хўжёров (86), Я. Крушельницкий (90).
Четлатиш: Я. Крушельницкий (иккинчи огоҳлантириш, 90).
638 томошабин.

«ДИНАМО» (Самарқанд) – «МАШЪАЛ» (Муборак) 2:0 (2:0)
Ҳакамлар: М. Муҳамедов (Тошкент вилояти), Ш. Қамаров, С. Ҳакимов, Д. Қудратов.
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
Голлар: Д. Абибуллаев (6), Т. Қобилов (22).
Огоҳлантиришлар: Н. Свиридов (9), Т. Қобилов (23), О. Турсунов (76), О. Турсунов (89) – Х. Холмуродов (63), С. Абдуллаев (65), Ш. Файзиев (90+1).
Четлатиш: О. Турсунов (иккинчи огоҳлантириш, 89).
112 томошабин.

20 апрелдан кейинги ҳолат

ЖАМОАЛАР

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

ҚИЗИЛҚУМ (Зарафшон)

4

3

0

1

8-5

9

2

ОЛМАЛИҚ (Олмалиқ)

4

3

0

1

7-4

9

3

ЛОКОМОТИВ (Тошкент)

4

2

2

0

6-3

8

4

АНДИЖОН (Андижон)

4

2

1

1

8-3

7

5

БУНЁДКОР (Тошкент)

4

2

1

1

6-5

7

6

ПАХТАКОР (Тошкент)

4

2

1

1

6-6

7

7

МАШЪАЛ (Муборак)

5

2

1

2

6-7

7

8

МЕТАЛЛУРГ (Бекобод)

5

1

3

1

5-5

6

9

ДИНАМО (Самарқанд)

5

1

2

2

7-7

5

10

НАСАФ (Қарши)

3

1

1

1

5-5

4

11

БУХОРО (Бухоро)

5

1

1

3

8-12

4

12

НАВБАҲОР (Наманган)

5

0

3

2

3-7

3

13

НЕФТЧИ (Фарғона)

3

0

2

1

3-5

2

14

ШЎРТАН (Ғузор)

5

0

2

3

4-8

2

ТЎПУРАРЛАР: 3 — Феруз Бобоқулов (Қизилқум), Жасур Тожибоев (Андижон), Ҳислат Усмонов (Динамо), Иброҳим Раупов (Бухоро).

Манба: pfl.uz
Киритилди: 03:28, 21.04.2012.
Ўқилди: 6769 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.