Дортмунднинг "Боруссия" клуби вингери Торган Азар клубини ўзгартирмоқчи.
Бир неча ҳафта олдин бельгиялик футболчининг жамоадаги ўз ролидан норози экани маълум бўлди. Sport1 хабарига кўра, 28 ёшли футболчи кетишга яқин турибди. У ҳозирда инглиз клублари билан музокаралар олиб бормоқда, "Боруссия" эса уни ёзда 20 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Эслатиб ўтамиз, футболчига Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Торган Азар жорий мавсумдаги барча мусобақаларда "бамблар" сафида 26 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 1 та голли узатма муаллифига айланди. Унинг дортмундликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.