Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Суперлига. «Навбаҳор» - «Қўқон-1912»: ўзаро ўйинлар тарихидан

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган  “Навбаҳор”  - “Қўқон-1912” учрашуви  17 март  куни Наманган шаҳридаги “Марказий”  стадионида бўлиб ўтади. “Водий дербиси” олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 32 бор куч синашишган. 8 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 17 та ўйинда ғалаба қозонган. 7 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 60-36. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 58 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 31 очкони қўлга киритган.

Сўнгги бор бу жамоалари ўтган 2021 йилнинг 27 ноябрь санасида, суперлиганинг 26-тури доирасида учрашишган. Намангандан бўлиб ўтган ўша ўйинда ”шунқорлар” 2:3 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Ушбу жамоаларнинг сўнгги етита учрашувда қайд этилган натижалари билан танишинг:

27.11.2021 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 3:2
01.08.2021 Қўқон 1912 – Навбаҳор - 1:2
03.12.2020 Қўқон 1912 – Навбаҳор - 1:1
28.08.2020 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 0:1
01.12.2019 Қўқон 1912 – Навбаҳор - 1:1
10.03.2019 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 1:1
31.03.2018 Қўқон 1912 – Навбаҳор - 1:0

Наманганда бўладиган "водий дерби"сини Раҳимбек Каримов бошқариб боради

16-18 ҳамда 20 март кунлари Coca-Cola Суперлигада 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Тур доирасидан ўрин олган учрашувларда ишлайдиган расмийлар эълон қилинди. Бу турда Намангандаги беллашувда VAR ишламайдиган бўлди.

Намангандаги "марказий" стадионида бўлиб ўтадиган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашувини Раҳимбек Каримов бошчилигидаги хакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ўтган йилги мавсумда Раҳимбек Каримов "Қўқон-1912" иштирокидаги 3 та баҳсни бошқариб борган эди. Жамоамиз уларнинг иккитасида дуранг натижа қайд этишган ва сафардаги АГМК жамоасига қарши ўйинда имкониятни бой берган эди.

17 март, пайшанба
"Навбаҳор" – "Қўқон-1912"
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлалов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Бошланиш вақтлари
"Навбаҳор" – “Қўқон-1912” учрашуви, 17 март пайшанба куни Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 18:30 да старт олади. Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ҳам U-21 биринчилигининг 3-турида майдонга тушишади. Бу  учрашув Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионнинг захира майдонида 18 март куни  ўтказилади.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 09:37, 16.03.2022.
Ўқилди: 1076 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12284]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6276]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4986]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4084]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4056]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3343]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2496]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1962]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1840]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1816]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик