Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Ўзбекистон кубоги: Саралашдан 2 та жамоа гуруҳ босқичига ўтади

Баҳо:
+ | -

Кеча Қаршининг “Насаф” клуби Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи ўйинлари давом этаётган вақтда мамлакатимизнинг икки клуби — “Пахтакор” ва “Насаф” халқаро майдонда кураш олиб борадиган бўлди.

Ўз-ўзидан гуруҳ босқичида уларнинг ўрнида 2 та жамоа иштирок этади. Мазкур жамоалар саралаш ўйинлари орқали аниқлаб олинади.

Аввалроқ хабар берилганидек, саралашда 15 та жамоа кураш олиб боради. Беллашувлар марказлашган тизимда пойтахт Тошкентда ташкил этилади. 19 март куни саралаш учрашувларига “Спорт” телеканалидаги жонли эфирда қуръа ташланади.

Саралашнинг I босқичи 23 март куни бўлиб ўтади. II босқич 25 март ҳамда III босқич учрашувлари 27 март кунига тайин қилинган.

Қуръа давомида 15 та клуб 8 та жуфтликка ажратиб олинади ва фақатгина 1 та омадли жамоа тўғридан-тўғри II босқич чиптасини қўлга киритади. Саралашнинг II ва III босқичига иштирокчилар кўз ўнгида алоҳида қуръа ташланади.

Манба: ПФЛ матбуот хизмати
Киритилди: 15:19, 16.03.2022.
Ўқилди: 1393 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.