«Аякс» бош мураббийи Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»ни бошқариш учун инглиз тилини ўрганаётгани ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди.
"Йўқ, бу ҳақиқат эмас. Биз клубда инглиз тилида гаплашамиз, чунки таркибда шу тилни биладиган хорижликлар жуда кўп.
Менинг келажагим? Энди мен фақат «Аякс» билан ишлаш ҳақида ўйлаяпман, бошқа ҳеч нарса йўқ”, - деди Тен Хаг Goal порталига.