Кириш Регистрация

Геннадий Орлов: "Зенит"га европалик ўйинчилар мос тушади"

Баҳо:
+ | -

Таниқли рус футбол телешарҳловчиси Геннадий Орлов "Зенит"да қора танли футболчиларнинг  пайдо бўлиши ҳақида фикларини билдирди.

"Балотелли "Зенит"га тўғри келмайди, жамоага бундай жанжалкаш ўйинчи керак эмас. У жуда ажойиб ўйин ҳам кўрсатмайди, ҳамма унинг қилиқларини муҳокама қилади. Уни қайта тарбиялаш учун олишдан нима фойда? Питер интернат эмаску?

Лукаку "Челси"га келгач, ҳеч нарса кўрсатгани йўқ. Унинг "Зенитга фойдаси тегади деб ўйламайман. У бир умр ортиқча вазн билан олишиб ўтади, у семириб кетган. Ромелу Аршавин ёки Кержаковга ўхшайдими? Албатта, йўқ. Шунинг учун ўзимизникиларни тарбиялашимиз керак.

Ҳозирча "Зенит"ни қизиқтирадиган қора танли футболчиларни кўрмаяпман. Мана, "Анжи"га қора танли Это’О келди. Нима бўлди? У пастлаб боряпти. Бизга европаликлар яқинроқ. Улар бнинг иқлимимизга мос тушади ва буни ҳисобга олиш керак. Бу ерда тананинг ранги ҳеч қандай аҳамият касб этмайди", - дея Орловнинг сўзларини келтиради "Советский спорт".

Манба: sports.ru
Киритилди: 11:05, 21.04.2012.
Ўқилди: 6107 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.