Кириш Регистрация
22/06 00:00 Нидерландия 0-0 Франция
22/06 05:00 Перу 0-0 Чили
22/06 18:00 Грузия 1-1 Чехия
22/06 20:00 Локомотив 1-2 Сўғдиёна
22/06 20:00 Динамо 1-1 Андижон
22/06 21:00 Туркия 0-3 Португалия
23/06 00:00 Бельгия 2-0 Руминия
23/06 03:00 Эквадор 1-2 Венесуэла
23/06 06:00 Мексика - Ямайка
24/06 00:00 Шотландия - Венгрия
24/06 00:00 Швейцария - Германия
24/06 03:00 АҚШ - Боливия
24/06 06:00 Уругвай - Панама
25/06 00:00 Албания - Испания
25/06 00:00 Хорватия - Италия

Про Лига: “Хоразм” – “Андижон”. Превью

Баҳо:
+ | -

“Андижон” клуби про лиганинг 3-турида сафарда “Хоразм” жамоасига қарши муҳим ўйинда иштирок этади. Айни чоғда Виктор Кумиков шогирдлари бўлажак беллашувга жиддий равишда тайёргарлик кўришмоқда.

Маълумки, “Хоразм” клуби ҳам про лиганинг мунтазам иштирокчиларидан бири саналади. Ўз олдига Суперлигага қайтиш вазифасини қўйган “Андижон” табиийки, бор эътиборини мазкур учрашувга қаратган.

Ушбу клублар охирги марта 2018 йили про лигада тўқнаш келишган. Ёдингизда бўлса, ўшанда 4 даврали тизим асосида баҳслар ўтказилган. Ўшанда “Андижон” “Хоразм”ни барча беллашувларда мағлубиятга учрата олган.

Энди мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинлар тарихига тўхталадиган бўлсак, умумий ҳисобда шу кунга қадар “Андижон” ҳамда “Хоразм” 20 маротаба тўқнаш келишган. Андижонликлар ушбу учрашувларнинг 12 тасида муваффақият қозонишган. “Хоразм” эса бу борада 4 бор зафар қучган. Шунингдек, яна 4 та беллашувда томонлар дуранг кўчасини танлашган. Табиийки, тўплар нисбатидаги устунлик ҳам “Андижон” томонида. Бу борада “Бургутлар” 44 та гол уришган ва ўз дарвозасидан 15 та тўп олиб чиқишган.

Ўйинлар тарихи

1996 йил
1-давра “Динамо У” – “Наврўз” – 1:1
2-давра “Наврўз” – “Динамо У” – 3:0

1997 йил
1-давра “Хоразм” – “Андижон” – 2:0
2-давра “Андижон” – “Хоразм” – 3:1

1998 йил
1-давра “Хоразм” – “Андижон” – 2:0
2-давра “Андижон” – “Хоразм” – 2:1

1999 йил
1-давра “Андижон” – “Хоразм” – 1:2
2-давра “Хоразм” – “Андижон” – 0:1

2000 йил
1-давра “Хоразм” – “Андижон” – 0:0
2-давра “Андижон” – “Хоразм” – 4:0

2006 йил
1-давра “Хоразм” – “Андижон” – 0:3
2-давра “Андижон” – “Хоразм” – 7:1

2009 йил
1-давра “Хоразм” – “Андижон” – 2:1
2-давра “Андижон” – “Хоразм” – 4:2

2010 йил
1-давра “Андижон” – “Хоразм” – 0:0
2-давра “Хоразм” – “Андижон” – 1:1

2018 йил
1-давра “Андижон” – “Хоразм” - 3:1
2-давра “Хоразм” – “Андижон” - 2:3
3-давра “Андижон” – “Хоразм” – 6:1
4-давра “Хоразм” – “Андижон” – 0:1

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 20:02, 16.03.2022.
Ўқилди: 1081 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.