Якшанба куни Киевнинг "Арсенал" клуби Украина чемпионатининг навбатдаги тур учрашувида Львовнинг "Карпати" клубига қарши учрашувда майдонга тушади. Ҳамюртимиз Максим Шацких учрашув олдидан рақиб жамоа расмий сайтига интервью берди.
- "Карпати" билан ўйнаш доим қизиқарли бўлган. Ҳозирда жамоамизда ёмон муҳит ҳукм сурмаяпти. Барча футболчилар ҳғам руҳан, ҳам жисмонан ўйинга тайёр бўлиб туришибди. Биз, албатта, фақатгина ғалаба учун майдонга тушамиз, бошқа йўл йўқ. Бу бизнинг уй учрашувимиз. Мухлисларимиз олдида бошқа натижа учун ўйнаб бўлмайди, албатта.
- Сўнгги пайтларда жамоангиз мусобақада анча қониқарли натижаларни қайд этмоқда. Умуман ушбу мавсумда жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?
- Охирги турлар олдидан фақатгина битта вазифа бор — барча учрашувларда ғалаба қозониш. Албатта рақиблар анча жиддий, бироқ бу бизнинг мақсадимизни ўзгартира олмайди. Мавсумдаги режаларимиз эса бошидаёқ маълум бўлиб қолганди. "Арсенал" еврокубокларда иштирок этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Биз ўтган мавсумда ҳам ёмон ўйнамагандик. Фақатгина мавсум сўнггига қадар концентрация етишмаганди. Бу мавсумда эса ҳозирча барчаси яхши давом этяпти. Биз Киевдан фақатгина "Динамо" еврокубокларда иштирок этишини истамасдик.
- Яқинда жамоа кубок мусобақаларини тарк этди. Бу муваффақиятсизликка нима сабаб бўлди, деб ўйлайсиз?
- Финалга чиқа олмаганимиз футболчиларни бироз бўлсада, хафа қилгани рост. Аммо бу бизни еврокубоклар сари юришимизни тўхтаиб қолмайди.Албатта мағлубиятлардан кейин футболчилар йўл қўйган хатолари устида бош қотиришади. "Волинь"га қарши учрашувда ҳам биз 120 дақиқа мобайнида жуда яхши ҳаракат қилгандик. Бироқ ўша куни омадимиз келмай қолди. Рақиб ўша куни юзага келган имкониятлардан тўғри фойдалана олганди. Ҳимояда ҳам ишончли ўйнаганди. Аммо биз шу куни мағлубиятга муносиб эмасдик.
- Охирги турга келиб "Карпати" ўз ўйинини тўғрилаб олди. Бу жамоа учун эртанги учрашувда ёрдам бериши мумкин...
- Ҳа, албатта "Карпати" сўнгги тур учрашувида ўзининг тартибли ва кучли жамоа эканини кўрсата олди. Менимча, бунга жамоанинг янги-эски стадиони "Украина"да тўп сургани сабаб бўлди. Бу ерда жамоа ўзини яхши ҳис қила олади. Бизни қийин учрашув кутиб турибди. "Карпати" осонликча очко берадиган жамоа эмас. Биз бу учрашувда, ўз уйимизда тўп сураётганимизга қарамай, яққол фаворит эмасмиз.
- Шахсан ўзингиз "Карпати"га қарши жуда кўп учрашувларда майдонга тушгансз. Энг ёдда қолганларини айтиб бера олмайсизми?
- Бу биринчи даврадаги учрашув эди. Биз "Карпати"га ҳеч қандай имконият қолдирмагандик. Аммо, бу фикрни ҳозир таъкидламоқчи эмасман. Чунки ҳозирда вазият бутунлай бошқача. "Карпати" бугунги кунга келиб ўз ўйинини топиб олган. Жамоа биринчи даврадагидан кўра анча хавфлироқ. Шундай экан биз бир дақиқа бўлсада, эътиборни сусайтирмаслигимиз талаб этилади.