«Челси» футболчиси Кристиан Пулишич Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг «Лилл»га қарши жавоб учрашувида (2:1) энг яхши футболчи деб топилди. Ўйиндан сўнг унга эсдалик совғаси топширилди.
23 ёшли америкалик футболчи бу учрашувда жамоасининг биринчи голи муаллифига айланди. У биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилди.