Ўзбекистон чемпионатининг 5-туридан ўрин олган "Динамо" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар ишончли тарзда ғалаба қозонишди.
Самарқанддаги "Динамо" марказий стадионида кечган учрашувда мезбонлар дастлаб унча катта устунликка эга бўлишмаганди. Асосан иккала жамоа ҳам узоқ масофадан зарба йўллашга эътиборни қаратишди. Бироқ бу уринишларнинг барчаси самарасиз кечди.
Иккинчи бўлимда эса Аҳмад Убайддулаев шогирдлари ўйинида кескин жонланиш кузатилди. Бирин-кетин ҳужумларни ташкил қилган самарқандликлар 73-дақиқага келиб пенальти ишлашди. Ушбу вазиятда узоқ масофага тўп оширилишидан сўнг катта тезликда Иван Нагаев жарима майдонига кириб борди. Ҳимоячи уни қўли билан ушлаб қолди. Эрматов аввалига қоида бузилмаганини қайд этди. Аммо қанот қакамининг қарори билан пенальти белгиланди. Пеналтини эса Леонид Кошелев аниқ амалга ошириб ҳисобни очди.
81-дақиқага келиб ҳисобдаги фарқ яна биттага ошди. "Динамо" ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов тўп учун курашда финляндиялик Тони Линдбергни ортда қолдириб дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни 2:0га етказди.
Бу гол учрашувда сўнггиси бўлиб қолди. Дастлабки учрашувларни бўш ўтказган "Динамо" кетма-кет иккинчи марта ғалаба қозониб, очколари сонини 6тага етказиб олди.
ЎзПФЛ. 5-тур
ДИНАМО - МАШЪАЛ 2:0 (0:0)
Голлар: Леонид Кошелев (74-пен), Рўзимбой Аҳмедов (81).
ДИНАМО: 77. Андрей Мельничук, 2. Андрей Ерохин, 4. Жамол Отақулов, 5.Ахрол Рисқуллаев, 6. Леонид Кошелев, 9. Иван Нагаев, 13. Александр Хвостунов, 15.Дилшод Жўраев (12. Суннатилла Мамадалиев, 62), 17.Салим Мустафоев, 22. Рўзимбой Аҳмедов, 23. Жасур Бобоев.
МАШЪАЛ: 1. Санжар Қувватов, 2. Алик Ҳайдаров, 3. Дилявер Ваниев, 4. Илья Фомичёв, 5. Тони Линдберг, 6. Элдор Эргашев, 8. Самандар Шодмонов, 11. Мирзоҳид Ғафуров, 14. Игорь Петкович, 15. Габит Сапаргалиев, 24. Тимур Дадашев.
Огоҳлантиришлар: Дилшод Жўраев (35) - Алик Ҳайдаров (15), Габит Сапаргалиев (51).
Ҳакмлар: Р.Эрматов (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент).
Захира ҳаками: М.Муҳамедов (Тошкент вилояти). Назоратчи ҳакам: А.Попов (Тошкент).