Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

АГМК — “Насаф” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Сабаби...

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган АГМК — “Насаф” ўйини Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси сўровига кўра қолдирилди.

Бошқарма томонидан юборилган хатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 12-февралдаги “2022-йилги Наврўз умумҳалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-134-сон қарори ва вилоят ҳокими томонидан 7-март куни тасдқиланган 1/ДБ-4-1406-сонли режа-дастурига асосан, 20-21-март кунлари Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида “Наврўз” умумҳалқ байрамига бағишлаб, вилоятнинг асосий байрам тадбири бўлиб ўтиши сабаб сифатида кўрсатилган. Мазкур тадбир давомида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш учун вилоят ички ишлар органлари ва Миллий Гвардиянинг мавжуд куч ва воситалари жалб қилинишини инобатга олиб, Сиздан 20 ва 21-март кунлари ОКМК спорт мажмуаси ўйингоҳида ўтказиладиган футбол учрашувларини бошқа куни ўтказилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз, деб ёзилади хатда.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 3-турнинг қолган беллашувларини Наврўз байрами танталарига қадар якунлайди. Фақатгина “Насаф” футбол клубининг ОФК Чемпионлар лигасида иштирок этиши инобатга олиниб, унинг АГМК клубига қарши ўйини 20-март санасига режалаштирилганди. Қўшимчасига, айнан шу кундан кейин ФИФА кунлари старт олади ва Сречко Катанец сара футболчиларни терма жамоага жалб қилади.

Вазиятдан келиб чиқиб, 3-турдан ўрин олган мазкур учрашув бошқа кунда ўтказилиши мақсадга мувофиқ деб топилди. Учрашув санасига кейинроқ ойдинлик киритилади.

Манба: ЎзПФЛ
Киритилди: 18:11, 17.03.2022.
Ўқилди: 2103 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9078]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3817]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3651]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2386]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2093]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1717]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1629]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1550]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1525]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик