"Динамо" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги учрашувдан (2:0) сўнг меҳмонлар бош мураббий ўйин борасида фикрлари билан ўртоқлашди. Фомичёв пеналти белгиланган вазиятда қанот ҳаками хатога йўл қўйганини таъкидлаб ўтди.
— "Насаф" ва "Динамо" қарама-қаршилиги доим кескин ўтган. Таркибимизда кадрлар билан боғлик муаммолар бор эди. Уйинга тухталсам, гарчи уйин мезбонлар ташаббуси остида ўтган булса-да, кутилмаган нарсага гувоҳ булмадик. Футболчиларим ўз олдига қўйилган вазифаларни адо эта олишмади. Ҳимоячиларимиз хунук, боалаларча хатоларга йул қўйишди. Мезбонлар иккинчи булим бошларида футболчиларимизни жарима майдонимизга қамаб қўйганида ҳам чидаб бердик. Қарши ҳужумларда вазият содир этдик.
Туғрисини айтсам, биринчи голда пенальти булганидан жуда шубҳадам. Нима бўлганда хам мезбон жамоа мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Улар тартибли ўйин курсатишди, олдиндан уйланган комбинацияларини амалга оширишди. Улар турнир жадвали тубига лойиқ жамоа эмас. "Динамо" кучли олтиликка киришга хаққи бор жамоа. Стадион жуда ёкди, айниқса майдоннинг ҳолати жуда яхши.
— Самандар Шодмоновни ҳужумда уйнатдингиз. У хужумкор яримҳимоячи. Нега уни бу амплуада уйнатдингиз?
— Зафар Холмуродов таркибимизни тарк этгач, яққол ҳужумчига эҳтиёжимиз бор. Бугунги кунда ҳақиқатдан ҳам ҳужум чизиғимизда ўйнаётган футболчиларнинг кўпчилиги собик яримҳимоячилар ҳисобланади.
— Сиз пенальтига эътирозим бор дедингиз. Ҳакамлар ишидан коникдингизми?
— Ҳакамларнинг савиясига заррача шубҳа булмаслиги керак. Лекин афтидан Эрматов олимпиадага тайёрланяпти. Катта юклама остида эканга ўхшамоқда. Ўша вазиятда ортда қолди, лекин ён хакам қарорига кўра пенальти белгиланди. Ҳали июлгача у яхши формага кириши керак. Шу сабабли жисмоний ҳолати яхши эмасга ўхшади. Одатда у футболчилардан ҳам тез чопади.
— "Насаф"нинг Осиё чемпионлар лигасидаги уйинини курдингизми? Мутахассис сифатида шу уйин хақида фикрларингизни билмокчи эдик...
— "Насаф" асосан икки ён қанот яримҳимоячиси Переплёткинс ва Геворкянннинг ўйинига асосланиб ҳаракат қилади. Агар улар чарчаса тамом, жамоанинг ўйини ўхшамай қолади. Яқинда уларга қарши майдонга тушамиз. Мана шу заиф нуқталаридан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.