Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Европа лигаси. Чорак финал ва ярим финал қуръаси ҳақида батафсил маълумот

Баҳо:
+ | -

Европа лигаси мусобақасида нимчорак финал босқичи ўйинлари якунига етди. Навбат кейинги босқичлар учун ташланадиган қуръа маросимига. Ушбу тадбир ҳақидаги энг муҳим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Қачон ва қаерда?
Европа лигаси чорак финал, ярим финал ва финалига қуръа ташлаш маросими 18 март куни, жума куни УЕФА қароргоҳи жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Маросим Тошкент вақти билан 17:30да бошланади.

Қайси жамоалар иштирок этади?
Ушбу босқичга Германиядан 2та, олти мамлакатдан эса биттадан вакиллар етиб келишди.

"Айнтрахт" (Германия)
"Аталанта" (Италия)
"Барселона" (Испания)
"Брага" (Португалия)
"Вест Хэм" (Англия)
"Лион" (Франция)
"РБ Лейпциг" (Германия)
"Рейнжерс" (Шотландия)

Қуръа тартиби қандай?
Маросимда 3 хил қуръа ташланади. Дастлаб чорак финал жуфтликлари аниқланади, сўнгра ярим финал тўқнаш келиши мумкин бўлган жуфтликлар учун қуръа ташланади. Якунда эса финалда номинал мезбон номини аниқлаш учун қуръа тортилади.

Қуръа "кўр-кўрона" тамойили асосида ўтказилади. Жамоалар саватчаларга ажратилмайди. Бир мамлакат вакиллари ўзаро тўқнаш келиши мумкин. Қуръада биринчи бўлиб номи чиққан жамоа иккинчи клуб билан жуфтлик ҳосил қилади. Ва ҳоказо.

Ўйинлар тақвими    

Чорак финал:
Дастлабки учрашувлар:  7 апрель
Жавоб баҳслари: 14 апрель

Ярим финал:
Дастлабки учрашувлар: 28 апрель
Жавоб баҳслари: 5 май

Финал
18 май ("Рамон Санчес-Писхуан", Севилья)

Манба: stadion.uz

Европа лигаси ғолиби, агар ўз миллий чемпионати орқали Европа чемпионлар лигаси йўлланмасини ҳал қилмаган бўлса, ЕЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритади.

Киритилди: 07:11, 18.03.2022.
Ўқилди: 4279 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик