Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Конференциялар лигаси. «Рома»нинг рақиби ким бўлади ёхуд чорак финал қуръаси ҳақида батафсил маълумот

Баҳо:
+ | -

Конференциялар лигаси мусобақасида нимчорак финал босқичи ўйинлари якунига етди. Навбат кейинги босқичлар учун ташланадиган қуръа маросимига. Ушбу тадбир ҳақидаги энг муҳим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Қачон ва қаерда?
Европа лигаси чорак финал, ярим финал ва финалига қуръа ташлаш маросими 18 март куни, жума куни УЕФА қароргоҳи жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Маросим Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Қайси жамоалар иштирок этади?
Ушбу босқичга Нидерландиядан 2та, олти мамлакатдан эса биттадан вакиллар етиб келишди. Шунингдек, Шомуродовнинг "Рома"си ҳам шу ерда эканини эслатиб ўтамиз.

"Буде-Глимт" (Норвегия)
"Лестер" (Англия)
"Олимпик" (Франция)
ПАОК (Греция)
ПСВ (Нидерландия)
"Рома" (Италия)
"Славия" Прага (Чехия)
"Фейеноорд" (Нидерландия)

Қуръа тартиби қандай?
Маросимда 3 хил қуръа ташланади. Дастлаб чорак финал жуфтликлари аниқланади, сўнгра ярим финал тўқнаш келиши мумкин бўлган жуфтликлар учун қуръа ташланади. Якунда эса финалда номинал мезбон номини аниқлаш учун қуръа тортилади.

Қуръа "кўр-кўрона" тамойили асосида ўтказилади. Жамоалар саватчаларга ажратилмайди. Бир мамлакат вакиллари ўзаро тўқнаш келиши мумкин. Қуръада биринчи бўлиб номи чиққан жамоа иккинчи клуб билан жуфтлик ҳосил қилади. Ва ҳоказо.

Ўйинлар тақвими    

Чорак финал:
Дастлабки учрашувлар: 7 апрель
Жавоб баҳслари: 14 апрель

Ярим финал:
Дастлабки учрашувлар: 28 апрель
Жавоб баҳслари: 5 май

Финал
25 май ("Миллий арена", Тирана)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:26, 18.03.2022.
Ўқилди: 2357 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.