Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-2 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Бугун туғилган кунини нишонлаётган португалиялик футболчи ҳақида

Баҳо:
+ | -

Жозе Диогу Далот Тейшейра (Диогу Далот номи билан машҳур) 1999 йилнинг 18 март куни Португалиянинг Брага шаҳрида таваллуд топган. У Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ҳамда Португалия терма жамоасининг қанот ҳимоячиси ҳисобланади.

Далот - "Порту" ёшлар тизимининг маҳсули, профессионал футболдаги илк ўйинини 2017 йилнинг январь ойида ўтказган. "Порту"нинг асосий жамоасида 8 ўйинда майдонга тушганидан кейин 2018 йилнинг июнь ойида 22 миллион евро эвазига "МЮ" сафига бориб қўшилади. 2020 йилнинг октябридан то 2021 йилнинг июнига қадар Италия А Серияси вакили - "Милан" клуби сафида ижара асосида ўйнайди.

Далот Португалиянинг U-15 дан U-21 ёшгача бўлган жамоаларида ўйнаб чиққан ҳамда 2016 йили 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатида Португалия билан чемпионликни қўлга киритган. Диогу Португалия терма жамоасидаги дебют учрашувини Евро-2020 мусобақасида ўтказган. 



"ПОРТУ"

Брага шаҳридан бўлган болакай 9 ёшида "Порту" ёшлар тизимиша бориб қўшилган. 2017 йилнинг 28 январь куни клубнинг "Б" жамоасида профессионал футболдаги илк ўйинида иштирок этган. 90 дақиқа ҳаракат қилган Далот якунда жамоаси билан ўз майдонида "Лехоес" клубига имкониятни бой берган. Португалиялик асосий жамоада илк марта 2017 йилнинг 13 октабрь куни "Луситано де Эвора" клубига қарши сафар ўйинида намоён бўлган ва йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 2018 йилнинг 18 февраль куни Португалия чемпионатида дебют учрашувини ўтказган Далот ўша баҳсда 75-дақиқада заҳирадан майдонга тушган. "Рио Аве" клубига қарши баҳс 5:0 натижаси билан ижобий якунланган.


"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД"

Далотнинг Англияга ташрифи 2018 йилнинг 6 июнь кунига тўғри келади. Иқтидорли ёш ҳимоячи Манчестер клуби билан 5 йиллик шартномага имзо чекади. Ўша вақтда "МЮ" бош мураббийи сифатида ишлаган Жозе Моуринью уни ёши ва салоҳиятига қараб ўнг қанот ҳимоячилари ичида энг яхшиларидан бири эканлигини таъқидлаб ўтган. Унинг қизил иблислар сафидаги илк ўйини ўша йилнинг 19 сентябрь куни Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Янг Бойз" клубига қарши бўлади, аммо олдинги мавсумда олган жароҳати туфайли давомийликни сақлаб қола олмайди.


Унинг Премьер-Лигадаги дебют ўйини 2018 йилнинг 1 декабрь куни "Саутгемптон" клубига қарши бўлади ва ўйин 2:2 ҳисоби билан тугайди. Жозе Моуинью ўрнини Оле-Гуннар Сульшер эгаллаганидан кейин ҳам Далот клубнинг асосий қанот ўйинчиси бўлиб қолди ва ўша мавсум якунига қадар жами 23 баҳсда ҳаракат қилди. Шундан 16 ўйин АПЛ доирасида бўлганини ҳам айтиб ўтиш керак. Далот "МЮ" сафидаги илк голини "Транмир Роверс" клубига қарши Англия кубоги ўйинида (6:0) киритади.

"МИЛАН"

"Милан" клубидаги фаолияти давомида Далот 2020/2021 йилги мавсумда мунтазам ўйин амалиётига эга бўлди ва клуб А Серияда иккинчи ўринни эгаллаб 8 йиллик танаффусдан кейин Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишида муносиб ҳисса қўшди. Португалиялик ўзининг айтиши бўйича ҳимоячи сифатида Италияда ўсишга эришди ва ҳужумга ўтиш қобилиятини ҳам йўқотгани йўқ. У Стефано Пиоли жамоасида ўнгдан ташқари чап қанотда ҳам ўйнаш имкониятига эга бўлди.

 
"МЮ"ГА ҚАЙТИШ

2021 йилнинг ёз ойларида "МЮ" ўнг қанот ҳимоя чизиғи учун футболчи қидиришни бошлади ва шу билан бирга "Милан" Далот трансферини сотиб олиш устида ишлади. Бундан ташқари, унга Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳам қизиқди ва ижарага олиш таклифини юборди. Аммо, футболчининг ўзи манчестерликлар сафида қолиб, Аарон Ван-Биссака билан асосий такриб учун рақобат қилишга қарор қилди. Далот 2 ўйинда асосий таркибда ҳаракат қилса, учта баҳсда захирада қоларди. Вақтинчалик мураббий бўлиб турган Майкл Кэррик Далотга имконият берди ва 2 декабрь куни "Арсенал"га қарши баҳсда уни асосий таркибда майдонга туширди ва адашмади. Боиси, мазкур ўйинда Далот иккинчи голни юзага келтиришда иштирок этди ва 3:2 ҳисоби билан тугаган баҳсда ғалабага муносиб ҳисса қўшди.

Ральф Рангник жамоага келганидан кейин Далот асосий таркибдаги ўрнини мустаҳкамлаб олди. Жорий мавсум барча мусобақаларда ҳимоячи 20 дан ортиқ ўйинда "МЮ" шарафини ҳимоя қилди.

ПОРТУГАЛИЯ

Далот Португалия терма жамоаси сафида илк бор Евро-2020 чемпионати доирасидаги Францияга қарши баҳсда (2:2) майдонга тушди ва Семедунинг ўрнида 11 дақиқа ҳаракат қилди.

Мусобақанинг нимчорак финал босқичи доирасида ўтган Бельгияга қарши беллашувда илк марта терма жамоанинг асосий таркибида кўриниш берди. Ўтган йилнинг 9 октябрь куни Қатарга қарши кечган баҳсда (3:0) иккита ассист муаллифига айланди, улардан бирини Роналду голга айлантирганди.

Бугун Диогу Далот 23 ёшга тўлди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:38, 18.03.2022.
Ўқилди: 1613 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.