«Монако» бош мураббийи Филиппе Клеман Европа лигаси 1/8 финали жавоб ўйинида «Брага» жамоасига қарши ўйинда қайд этилган дуранг (1:1) ва турнирни тарк этиши ҳақида фикр билдирди.
- Мотивация бор эди, лекин биринчи бўлимда "Брага" олдинга чиқиб олганидан сўнг умид бироз йўқолди. Бизда аниқ яхшироқ натижага эришиш учун имкониятлар бор эди. Иккита голга жавоб қайтариш учун биринчи дақиқаларданоқ гол уриш керак эди. Биринчи бўлимда буни уддалай олмадик ва уларнинг голидан кейин ўйин суръати бироз пасайди.
Танаффусдан кейин бир қанча хавфли вазиятлар яратдик, аммо рақиб яхши ҳимояланди. Акселнинг голидан сўнг жамоада қўшимча пайдо бўлди, аммо бу вақтда кеч бўлганди. Ушбу учрашувни таҳлил қилишимиз керак. Ўта ҳимоявий ўйин кўрсатган ва биринчи ўйиндан сўнг икки тўп фарқи билан олдинда турган жамоага қарши ўйнаш осон бўлмади. Ўз сўзини айтадиган битта статистика бор: Гилермо Марипан ҳимоячи бўлишига қарамай, тўпни рақиб жарима майдончасига энг кўп йўллади.
«Брага» футболчилари ҳимоя марказида жуда ихчам ўйнашди, улар учун қанотлардан ўйнаш орқали ҳам қаршилик кўрсатиш қийин эди, - деди "Монако" устози клуб расмий сайтига.