Футбол эксперти Гари Невилл “Манчестер Юнайтед” раҳбарларини “Атлетико” устози Диего Симеонени бош мураббийликка таклиф қилишга чақирди.
“Ажойиб мураббий. Ўйинга ёндашишда жуда қаттиққўл, менимча, ҳар томонлама "МЮ" учун қулай мутахассис. Сабаби “Манчестер Юнайтед”га шундай мураббий керак”, - дейди Невилл.
Невилнинг қўшимча қилишича, Симеоне Мадрид клубидан кетадиган бўлса, уни "Юнайтед"га таклиф қилишса яхши бўларди.
Эслатиб ўтамиз, Маурисио Почеттино ва Эрик тен Хаг ҳам “Манчестер Юнайтед” мураббийлиги учун асосий давогарлар ҳисобланади.