Бугун Европа чемпионлар лигаси чорак финал, ярим финал ва финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. УЕФА қароргоҳи жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида ЕЧЛнинг чорак финалига етиб келган жамоалар ярим финалдаги ўз рақибларини билиб олди.
Чорак финал жуфтликлари билан танишинг:
1. “ЧЕЛСИ” — “РЕАЛ МАДРИД”
2. “МАНЧЕСТЕР СИТИ” — “АТЛЕТИКО”
3. “ВИЛЬЯРРЕАЛ” — “БАВАРИЯ”
4. “БЕНФИКА” — “ЛИВЕРПУЛЬ”
Чорак финалнинг дастлабки учрашувлари 5 ва 6 апрель кунига белгиланган. Жавоб баҳслари эса 12 ва 13 апрель санасида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
Ярим финал жуфтликлари:
1) 2-жуфтлик ғолиби — 1-жуфтлик ғолиби
2) 4-жуфтлик ғолиби — 3-жуфтлик ғолиби
Финалнинг номинал мезбони:
Ярим финалнинг 2-жуфтлиги ғолиби