"Реал" Мадрид дарвозабони Икер Касильяс Ла-лига 35-туридан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйин (2:1) дан сўнг каталонияликлар билан орадаги фарқ яна 7 очкогача етганини изоҳлаб ўтди.
"Энди бу катта устунлик саналади, бироқ биз ҳали чемпион бўлдик, деб ҳисобламаймиз. Орадаги очколар фарқи 10 тага етганда ҳам бу ҳақда ўйламаган эдик ва гувоҳи бўлганингиздек, фарқ 4 очкогача қисқарган эди.
"Барселона" – ниҳоятда мураккаб рақиб, лекин биз экстра-классдаги ўйинни намойиш этиб, бундай вазиятларда ўзимизни қандай тутишимиз кераклигини кўрсата олдик.
"Реал" "Барселона" билан бир қаторда тура олишини исботлай олди", — дея Касильяс сўзларини келтирмоқда AS.