«Атлетико» президенти Энрике Сересо Чемпионлар лигасининг 1/4 финал босқичида «Манчестер Сити» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйинлар ҳақида фикр билдирди.
«Менда яхши туйғу бор. Биз Манчестердан эндигина қайтгандик ва яна у ерга борамиз. Биз яна бир ажойиб ўйин ўтказишни хоҳлаймиз.
"Манчестер Сити"да ҳам худди биз каби ажойиб мураббий бор. Лекин Чемпионлар лигасининг ушбу босқичида бошқа испан жамоалари билан учрашмаганимиз яхши.
Финал - бу фантастика, лекин биз буни орзу қилишимиз мумкин. Ҳеч кимга осон бўлмайди, лекин биз рақибни биламиз, у ҳам бизни танийди», - деди Энрике Сересо.