Германия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган "Бохум" ва Менхенгладбахнинг "Боруссия" клублари ўртасидаги ўйин охирига етмай қолди.
Учрашувнинг 71-дақиқасида трибунадан улоқтирилган стакан қанот ҳакамининг бошига тегди. Шундан сўнг бош ҳакам Беньямин Кортус баҳсни тўхтатишга қарор қилди. Бу пайтда меҳмонлар 2:0 ҳисобида олдинда боришаётган эди.