Мюнхеннинг "Бавария" клуби спорт директори Хасан Салихамиджич ЕЧЛнинг 1/4 финалида "Вильярреал" жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйинлар ҳақида фикр билдирди.
«Чемпионлар лигаси - плей-офф тизими туфайли ўзгача. Олдимизда иккита яхши ўйин турибди. "Вильярреал" - Европа Лигасининг амалдаги ғолиби. Шубҳасиз, улар яхши жамоа. Лекин биз "Бавария"миз ва ўйинга ўзимга бўлган катта ишонч билан ўйинга ташриф буюрамиз, лекин биз рақибларни ҳурмат қиламиз.
Умид қиламизки, халқаро танаффусдан кейин барча футболчиларимиз сафда бўлишади. Леон Горецка энди машғулотларга қайтди, Алфонсо Дэвис ҳам жуда яхши муваффақиятга эришмоқда ва Толиссо машғулотларга қайтди. Афсуски, Бенжи Павардда коронавирус тести ижобий чиқди. Никлас Зюленинг мушакларида кичик жароҳат бор ва у терма жамоадаги танаффусдан кейин сафга қайтади деб умид қиламан. Кейин биз Бундеслига ва Чемпионлар лигасидаги бир нечта муҳим ўйинларга эътибор қаратамиз" - деди Салихамиджич.