Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

"Ньюкасл" учун беш юриш: кимлар "қарғалар"ни кейинги мавсумда Европа саҳнига етаклайди?

Баҳо:
+ | -

Ўтган январь ойида "Ньюкасл" 90 миллион фунтдан зиёдроқ маблағ эвазига бешта янги футболчи сотиб олган эди. Клуб ёзда ҳам айрим йирик харидларга қўл уриб, бу орқали, рақобатбардош жамоага айланиб олмоқчи. Сўнгги хабарларга кўра, "қарғалар" келаётган ойнада ҳам олдингиси каби, балки ундан ҳам кӯпроқ пул сарфлашни режа қилган. Қуйида ёзда "Сент-Жеймс Парк"ка ташриф буюриши мумкин бўлган бешта футболчи номини келтириб ўтамиз.

Свен Ботман ("Лилль") – 30 миллион фунт

22 ёшли ҳимоячи "Ньюкасл"нинг ёз фаслидаги дастлабки харидига айланадиган кўринади. Улар қишда ҳам "Лилль" футболчисини олиб келиш иштиёқида эди. Шу сабаб бу ишни тез орада амалга оширмоқчи. Свен Ботманнинг ўзи "Лилль"ни тарк этишга қарши эмас. Унинг нархи 30 миллион фунт атрофида баҳоланади. Январь ойидаги "Ньюкасл"нинг уринишлари беҳуда кетгач, Ботман бу ҳақида шундай деган эди: "Менимча, "Ньюкасл" ажойиб лойиҳа бошлаган. Унинг бир қисми бўлиш мен учун қизиқарли бўлар эди. Айниқса, "Манчестер Сити" ҳамда "ПСЖ"нинг ҳозирги қудратини кўриб, бунга иштиёқ янада ортади. Улар ҳам бир пайтлар "Ньюкасл" каби бошидан бошлашган".
Албатта, "Ньюкасл" ёзда фақатгина Свен Ботман билан чекланмайди...

Маттиас Гинтер ("Мюнхенгладбах") – текин

Ботман билан бирга "қарғалар" раҳбарияти, собиқ "Боруссия Дортмунд" ҳимоячиси Маттиас Гинтерни олиб келишни кўзламоқда. 28 ёшли футболчи айни дамда "Мюнхенгладбах" аъзоси ва ёзда эркин агентга айланадиган ўйинчи. У ўз фаолияти ҳақида шундай дейди: "Узоқ йиллик бир хилликдан кейин, мен ўз фаолиятимда бурилиш ясашга қарор қилдим. Бу мен учун зарур бўлиб турибди".
Германия терма жамоаси аъзоси ҳозирга қадар "bundesteam"да 46 марта майдонга туширилган ва 2 та гол уришга эришган.

Бубакар Камара ("Марсель") – текин

"Ньюкасл" ярим ҳимояси учун шортлистга киритилган яна бир футболчи бу француз ўйинчиси Бубакар Камарадир. У ҳам ёзда эркин агентга айланади. "Ньюкасл" қишда 40 миллион фунт эвазига "Лион"дан Бруну Гимарайншни харид қилганди. Эдди Хау унинг ёнига 22 ёшли яна бир таянч ҳимоячисини олиб келмоқчи. Камара "Марсель" академиясида тарбия топган. У 2018-19 йилги мавсумдан бери Лига 1'да мунтазам майдонга тушиб келмоқда. Футболчи 17 ёшидаёқ профессионал шартномага имзо чеккан эди.

Метт Таргетт ("Астон Вилла") – 15 миллион фунт

Аслида "Астон Вилла" ҳимоячиси бўлган Таргетт, айни дамда "қарғалар" сафида ижарада ҳаракат қилмоқда. Таъкидланишича, у мавсум сўнггида эски жамоасига қайтмайди. "Ньюкасл" эса уни олиб қолиш учун 15 миллион фунт сарфлаши керак. 26 ёшли чап қанот мудофааси вакили тезда янги жамоага кўника олди ва Эдди Хау ишончига сазовар бўлди.

Дарвин Нуньес ("Бенфика") – 50 миллион фунт

Португалия чемпионати юлдузларидан бири Дарвин Нуньес "Бенфика" вакилидир. У "Ньюкасл"нинг ёздаги режаларидан чуқур жой олган. Уругвай терма жамоаси аъзоси бу мавсумда фантастик натижага эришмоқда. Унинг ҳисобида барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 26 та гол мавжуд (33 та баҳсда). 22 ёшли ҳужумчи кўплаб топ-клубларнинг мақсадига айланиб улгурган. "Ньюкасл" учун унинг имзосига эришиш осон кечмаслиги аниқ, албатта. Нуньеснинг тезкор, кучли ва ҳаводаги курашларда устунлиги, уни мукаммал номзод сифатида намоён қилади. Нуньес "Ньюкасл" ҳужумининг эҳтимолий "мотор"и бўлиши мумкин. Уни "Бенфика" 2020 йилда 25 миллион фунт эвазига, Испаниядан, "Альмерия" клубидан харидан қилган эди.

Албатта, юқоридаги номзодлар суперюлдуз эмас. Аммо улардан келажакда тўғри фойдаланилса, "Ньюкасл" тез орада, балки келаси мавсумнинг ўзидаёқ Еврокубоклар учун даъво қиладиган кучга эга бўлиши мумкин. Харҳолда, қишки трансферлар клубни Чемпионшип "ботқоғи"дан чиқиб олишига кифоя қилганини кўрдик. Буёғи Эдди Хаунинг режалари ва қарорларига боғлиқ бўлади...

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: caughtoffside.com
Киритилди: 17:13, 19.03.2022.
Ўқилди: 1731 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.