Бразилиянинг "Гремио" клуби ҳимоячиси Мариу Фернандеш яқин вақтлар ичида Москванинг ЦСКА клубига ўтиши мумкин буни клуб президенти Паулу Одоне ҳам тасдиқлади.
"Ҳозирча ҳеч қандай шартнома имзолангани йўқ. бироқ бу борада барча оғзаки келишувларни якунлаб бўлганмиз", дейди президент.
Маълумотларга қараганда футболчининг трансфери ЦСКА учун 15 миллион еврога тушган.