Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Виктор Кумиков: Биз тузган таркиб ишончимизни оқламади"

Баҳо:
+ | -

“Хоразм” – “Андижон” (3:0) ўртасидаги беллашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Виктор Кумиков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Албатта, бугунги ўйин учун фикрим яхши эмас. Ўз жамоам ҳақида гапирсам, ўйинимиз ўхшамади. Бунга эса кўп сабаблар бор. Узоқ йўл, майдон, легионерларга эса ўйиндан аввал таъқиқ бор эди. Кейин эса учрашувга оз фурсат қолганидагина рухсат беришди. Бунга қадар асосий таркибимизни аниқлаштириб бўлгандик. Биз тузган таркибимиз ишончимизни оқламади ва танаффусгача 2 та тўп ўтказиб юбордик ва бундай ҳолатдан кейин руҳий томондан тикланишимиз қийин бўлди.

Легионерлар масаласи бўйича бунинг сабабини клуб директоридан сўраганинглар маъқул. “Хоразм” ёмон жамоа эмас экан, югуришяпти, ҳаракат қилишяпти, хоҳиш юқори эди. Бу про лига учун етарли.

Милич захирадан тушиб ҳаракат қилди ва кўп якка курашларда ютди. Унга кўпроқ жарима майдони ичига тўпни узатиб беришлари керак эди, чунки у бош билан яхши ўйнайди. Бугунги ўйинда унда ҳам, жамоада ҳам ҳеч нима ўхшамади. Биз бундай сунъий майдонда ўйнагани қийналдик. “Хоразм” эса ўрганиб қолган.

Ўйиндан кейин эса ҳаттоки чўмилгани сув ҳам йўқ. Қандай қилиб, ПФЛ бундай шароити бўлмаган стадионда ўйнашга рухсат берганига ҳайронман.

Бизда мақсад бор. Ўйин тарафлама ва бошқа жиҳатлар бўйича ҳозирча ишларимиз ўхшамаяпти. Йиғин пайтида кучли рақибларга қарши ўйинимизда ўзимиз ўйлаган тактикаларни намойиш қилгандик. Ҳозир эса негадир ўхшамаяпти. Ҳали ҳаммаси олдинда. Биз охиригача курашамиз. Жамоани руҳий тарафдан тиклаш керак" - деди Кумиков

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 19:11, 20.03.2022.
Ўқилди: 998 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.