Англия чемпионати 2011/12 мавсумининг рамзий терма жамоаси эълон қилинди.
Ушбу таркиб дарвозасидан "Манчестер Сити" ва Англия терма жамоаси посбони Жо Ҳарт ўрин эгаллади.
Ҳимоя марказида Фабрицио Колоччини (Ньюкасл) ва Венсан Компани (МС) лар жойлашишган бўлса, ўнг қанот ҳимоясига АПЛ нинг энг яхши ёш футболчиси Кайл Уокер (Тоттенҳэм), чап қанотда эса, "Эвертон" сардори Лейтон Бейнслар лойиқ кўрилдилар.
Таян ярим ҳимоясида "Тоттенҳэм"нинг яна бир аъзоси, Англия терма жамоаси сардори Скотт Паркернинг номи эътироф этилди. Марказий ярим ҳимоячи - Яҳё Туре (МС). Ўнг ва чап қанотларда мос равишда Давид Сильва (МС) ва Гарет Бэйл (Тоттенҳэм).
Ҳужум тандеми кутилганидек, ҳозирда АПЛ тўпурарлигига ҳам номзодлик қилаётган Уэйн Руни ва Робин ван Персилар ҳосил қилдилар.
Эътибор берган бўлсангиз, таркибда энг кўп "Сити" футболчилари ер олишган. Турнир пешқадамидан атиги бир ўйинчининг танлангани ҳам бироз парадокс. Аксинча, "Тоттенҳэм" футболчилари бу мавсум ёрқинроқ ўйин кўрсатишгани эътироф этилмоқда. Энг қизиғи, "Челси" ва "Ливерпуль"дан бирорта ҳам футболчи йўқ. Бунақаси анчадан бери бўлмаганди.