"Фулҳем" ҳужумчиси Павел Погребнякнинг Англия чемпионати 35-турида "Уиган" дарвозасига киритган тўпи унинг фаолиятидаг 100-гол бўлди. У бу воқеани шарҳлаб ўтди.
"Жарима майдончаси чизиғи яқинида Демпсидан тўпни қабул қилиб олдим ва чап оёғим билан тўпни тепдим - тўп дарвозабоннинг ўнг томонидаги пастки бурчакдан кириб кетди. Дарвозабон тўпни кўрмай қолди, шекилли, у ҳимоячининг оёқлари орасида ўтди.
Ота-онам табриклашди, ака-укаларим, агнентим. Климов, Павлюченко, Самедов ва бошқа кўплаб дўстларим СМС ёзиб табрикладилар.
Фаолиятимдаги энг қимматли гол? Бу профессионал фаолиятимда "Спартак" cафида урган биринчи голим. Биз "Амкар"ни тор-мор айлагандик - 6:0, мен олтинчи голни ургандим. Бу энг муҳим голим эмас, энг эсда қоладиган голим, чунки у биринчиси.
Энг муҳим гол? Буни ўйлаб кўриш керак..Бирданига иккитасини эслайман ва иккаласи ҳам "Зенит"нинг "Бавария"га қарши ўйинида Оливер Кан дарвозасига киритган голларим.