"Спартак" ҳимоячиси Марек Сухи Россия чемпионати 40-турида "Анжи"га қарши кечган ўйиндан (0:3) сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
- Мураббий бизни ечиниш хонасида бир неча "ёқимли" сўзлар билан сийлади. Бундай ўйиндан сўнг бошқача сўзлар топиш қийин...
- Чемпионлар лигаси ҳақида унутдингларми?
- Йўқ. Агар келгуси ўйинда ютсак ва рақиблар очко йўқотса - ҳаммаси изига тушиши мумкин", - дея Сухининг сўзларини келтиради "Советский спорт".