Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Иброҳимхалил Йўлдошев РПЛ 22-тур рамзий жамоасига киритилди

Баҳо:
+ | -

SOCCER.RU веб-сайти Россия чемпионатининг 22-тур рамзий жамоасини тузиб чиқди. Жамоанинг чап қанот ҳимоясига «Нижний Новгород» клуби аъзоси Иброҳимхалил Йўлдошев қўйилди.

Веб-сайт унинг "Спартак"га қарши ўйинига қуйидагича таъриф берди:

"Кержаков жамоасининг чап қанот ҳимоячиси яна бир муваффақиятли ўйин ўтказди. «Нижний Новгород» ўз уйида «Спартак» клубига ютқазмади. Ваҳоланки, ҳисобни москваликлар очишганди. Промес, Бакаев ва Николсон дарвозага аниқ зарба бера олмаган ўйинда Йўлдошев ўзининг ягона имкониятидан унумли фойдаланди. Ўзбекистонлик футболчи рақибнинг 3 очко билан қайтишига имкон бермади".

Манба: soccer.ru
Киритилди: 12:20, 22.03.2022.
Ўқилди: 1853 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7369]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3429]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3124]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2445]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2305]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2247]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2242]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2156]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2135]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик