Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Navruz Cup-2022. Тожикистон Наманганга етиб келди, Ўзбекистон эртага водийга йўл олади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 25-29 март кунлари Наманганда футбол бўйича илк маротаба “Navruz Cup-2022” халқаро турнири бўлиб ўтади.

Халқаро турнирни юқори савияда ўтказиш бўйича бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразақов ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов, шунингдек турнирга алоқадор ташкилотлар вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишдаги асосий масала халқаро турнирда иштирок этадиган жамоаларни юқори савияда кутиб олиш, меҳмонхоналарда қулай шароитлар яратиш, терма жамоаларнинг ўйинлар ўтказиладиган стадионга бориб келишидаги хавфсизлигини таъминлаш ҳамда машғулотлар ўтказиладиган майдонларни шай ҳолатга келтириш борасида тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Айни пайтда “Navruz Cup-2022” халқаро турнирида қатнашадиган терма жамоалар Наманганга етиб келишни бошлади. Бугун Тожикистон терма жамоаси юртимизга етиб келди. Тожикистон делегацияси Наманган шаҳридаги «Ахсикент» меҳмонхонасига жойлашди.

21 март санасидан “Navruz Cup-2022” халқаро турнирига тайёргарликни Тошкентда бошлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага Наманган шаҳрига жўнаб кетади. Сречко Катанец мураббийлигидаги терма жамоамиз бугунги машғулотни пойтахтимиздаги «Локомотив» стадионида ўтказди. Дарвоқе, миллий терма жамоамиз таркибида кичик ўзгариш содир бўлди: жароҳатланган ҳимоячи Акром Комилов (АГМК клуби аъзоси) ўрнини яна бир ҳимоячи, «Навбаҳор» клуби вакили Рустам Ашурматов эгаллади.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 18:47, 22.03.2022.
Ўқилди: 2768 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.