"Байер" дарвозабони Андрей Лунев умумий гуруҳ машғулотларига қайтганини маълум қилди.
“Жароҳатдан сўнг 9,5 ҳафта ўтди. Бугун мен умумий гуруҳда машғулотларни бошладим. Бундан жуда хурсандман", - деб ёзди дарвозабон ўзининг Telegram-каналида.
Маълумот ўрнида, Лунев январь ойи ўрталарида машғулот пайтида тўпиғидан жароҳат олган эди. У операция қилиниб, 10 ҳафтага сафдан чиққанлиги маълум бўлганди.













