"Рома" вингери Никола Дзаньолонинг агенти Клаудио Вигорелли мижозининг келажаги ҳақида фикр билдирди.
“Ўйлашга ҳали вақтимиз бор, шошқалоқлик қилмоқчи эмасмиз. “Рома” билан мавсумни яхши якунлашга бор эътиборимизни қаратганмиз.
Трансфер ҳақидаги миш-мишлар бутун йил давомида матбуотда пайдо бўлади. Дзаньоло савиясидаги футболчини ҳар доим катта клублар билан боғлашади, лекин айни дамда у - "Рома" футболчиси", - деди агент.
Маълумот ўрнида, италиялик вингер жорий мавсумда “Рома” сафида 33 ўйинда 4 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди.