"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски ёзда жамоани тарк этиб, «Барселона» аъзосига айланиши мумкин. Бу ҳақда "Diario Sport" хабар тарқатди.
Манбага кўра, польшалик футболчи янги жамоада ўзини синаб кўриш учун вақт келди деб ҳисобламоқда. «Барселона» 33 ёшли футболчи 4 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Робертнинг "Бавария" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Мюнхенликлар ҳозирча унга янги шартнома таклиф қилишмади.