Осиё қитъасида ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. "B" гуруҳида марказий ўйин бўлиб ўтди ва мазкур баҳс натижаси Мундиалга чиққан 2та жамоанинг номини аниқлаб берди.
Австралия терма жамоаси ўз уйида Японияни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Японияликлар ғалаба тўпларини сўнгги дақиқаларда киритишди. Учрашувнинг 89 ва 90+4-дақиқаларида Кауро Митома томонидан урилган голлар "кунчиқар юрт" термасига ғалаба келтирди.
Натижада Япония муддатида аввал Қатар-2022 йўлланмасини қўлга киритди. Бу натижа Саудия Арабистонига ҳам қўл келди ҳамда араблар ҳам Мундиалда иштирок этадиган бўлишди.
Австралия эса "B" гуруҳида 3-ўринни эгаллади. Энди "кенгурулар" ЖЧ йўлланмаси учун узун йўлни босиб ўтишлари керак. Яшил қитъа вакиллари дастлаб "А" гуруҳида 3-ўринни эгаллаган жамоа (ҳозирда бу ўринни БАА эгаллаб турибди) билан плей-офф босқичида иштирок этди. Унда ғолиб чиққан терма жамоа КОНМЕБОЛ минтақасида 5-ўринни банд этган термага қарши майдонга чиқади.
Осиёдан Жаҳон чемпионатига борадиган 4та жамоа эса маълум бўлди: Эрон, Жанубий Корея, Япония ва Саудия Арабистони.