Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Cегрт Петар: «Паншанбе таркибимизда ўз ўрнига эга»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Наманганда  25 ва 29 март кунлари “Navruz Cup” халқаро турнири бўлиб ўтади ҳамда унда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Уганда терма жамоалари қатнашади.

Эртага ярим финалдан ўрин олган баҳслар ўтказилади ҳамда унда Уганда – Тожикистон, Ўзбекистон – Қирғизистон терма жамоалари ўзаро куч синашадилар. Мазкур ўйинлар олдидан бугун мазкур жамоалар бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда биринчи бўлиб Тожикистон МТЖ устози Сегрт Петар иштирок этди. Қуйида унинг  фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Аввало, барчани кириб келган Наврўз байрами билан табриклайман. Шунингдек, мазкур турнир ташкилотчилари - Ўзбекистон футбол ассоциациясига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ташкилотчилик аъло даражада!

Биласизми, бу каби турнирлар кўплаб жамоалар учун катта мусобақалар олдидан тайёргарлик вазифасини ўтиб беради. Мен жамоамиз билан бу мусобақада иштирок этаётганимдан хурсандман.

Илк учрашувдаёқ ноқулай ва нотаниш рақибга қарши майдонга тушишимизга тўғри келди. Рақиб ФИФА рейтингида биздан анча юқорида экани ҳам бор гап. Бироқ ўз кучимизга ишонамиз, таркибимиз яхши даражада ва ўйлайманки, натижа кўрсата оламиз. Асосийси, ўйин услубимизни яхшироқ шакллантириб, ёш футболчиларга ўйин фалсафамизни тушунтириш.

Бўлажак ўйинларда Эҳсони Паншанбенинг Ўзбекистонда ўйнаётгани ҳам бизга имконият тақдим этади. У таркибимизда ўз ўрнига эга.

Лекин шуни таъкидлаш лозимки, Тожикистон МТЖ бошқарувидаги иккинчи машғулотимни ўтказдим. Ҳали жамоага тўлиқ мослашиб кета олганим йўқ. Айни пайтда футболчиларни кузатаяпман.

Угандага қарши майдонга тушишимиздан хурсандман, уларни ҳурмат қиламиз. Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Албатта, ҳар бир жамоа майдонга доим ғалабани кўзлаб тушади.

Ўзбекистон чемпионатида бир неча футболчимиз ҳаракат қилиб келмоқда. Бироқ таркибдаги бошқа футболчиларни ҳам ҳурмат қилишимиз керак. Шахсан мен учун футболчининг қайси чемпионатда ўйнаши катта нарсани ҳал этмайди", — деди Cегрт Петар.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 16:48, 24.03.2022.
Ўқилди: 2142 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.