«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш клуб билан шартномасини узайтиришга яқин турибди.
O Jogo нашрининг хабар беришича, томонлар келишувга эришишга яқин турибди. Тез орада 2027 йилгача амал қиладиган шартнома имзоланади, Брунонинг янги битимдаги маоши йилига 14-15 миллион еврони ташкил қилади.
27 ёшли португалиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урди ва 14та голли узатмани амалга оширди.