Кеча Европа қитъасида Жаҳон чемпионати-2022 саралариши доирасида Португалия ҳамда Туркия терма жамоалари тўқнаш келишганидан хабарингиз бор.
Мазкур баҳсда португаллар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди, лекин ушбу муваффақият осонликча қўлга киритилгани йўқ.
Учрашувда Отавио ҳисобни очганидан кейин ва Жотанинг голлари орасида туркларда ҳам яхши имкониятлар бўлди. Йилмаз Женгиз Ундернинг супер узатмасидан сўнг ҳисобни қисқартирди, аммо 85-дақиқалар атрофида пенальтидан фойдалана олмади.
Ҳал қилувчи нуқта асосий бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Матеус Луис томонидан киритилди.
Туркия терма жамоасининг заҳира ўриндиғи ва бош мураббийи Стефан Кунтз
Отавио терма жамоаси сафида ўзининг биринчи голини киритди.
Диогу Жота ҳам Португалия терма жамоаси таркибида гол киритди. Бу унинг саралаш баҳслардаги олтинчи ўйинда киритган бешинчи голи бўлди.
"Рома" ва "Лестер" клубларининг собиқ футболчиси Ченгиз Ундер мазкур баҳсда ўз маҳоратини кўрсата олди.
Бурак Йилмаз Ундернинг ажойиб узатмасини голга айлантирган бўлса-да, 85-дақиқада пенальтидан унумли фойдалана олмади.
"Ювентус"да Криштиану Роналду билан бирга ҳаракат қилган Мерих Демирал ҳозирда "Аталанта" аъзоси. Собиқ жамоадошига муносиб қаршилик кўрсата олди.
Бир ҳафта олдин 23 ёшга тўлган ва Роналду билан "МЮ" сафида фаолият олиб бораётган Диогу Далот
Жаноб Сантуш Туркияга нечта гол урасиз?)
Терма жамоа таркибида гол уриш бўйича рекорд (115 гол) соҳиби туркларга қарши баҳсда гол уришни уддалай олмади. 96-дақиқада Криштианунинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдондан чиқиб кетди.
36 ёшли Бурак Йилмаз мазкур баҳсда қаҳрамонга айланиши мумкин эди.
Тўп учун курашда Моутиньо ва Ундер
Ўнг қанот ҳимоячи Челик Португалия ҳимоячиларига бош оғриқ бўлди.
Португалия
Роналду
Данило бир вазиятда тўпни рақибга совға қилди. Сал қолса бу гол билан якунланиши мумкин эди.