Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Гандбол: Қизларимиз Осиёда учинчи бўлишди, Сарвиноз эса энг яхши ўйинчи деб топилди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида гандбол бўйича 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ИХ Осиё чемпионати баҳслари ўз якунига етди. Дунёда пандемик вазият ҳанузгача барҳам топмагани боис мусобақада атиги 5та жамоа қатнашди.

Давравий тизимда ўтказилган ушбу қитъа чемпионатида 2004 йилда туғилган қизларимиздан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Осиёда фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Қизларимиз мусобақадаги илк ўйинини Эрон терма жамоасига қарши ўтказишди. Муросасиз кечган баҳсда 44:35 ҳисобида эронлик қизларнинг қўли баланд келди.

Кейинги ўйинларда ҳамюртларимиз Ҳиндистон терма жамоасини 44:41 ҳамда суриялик тенгқурларини 37:28 ҳисобларида мағлуб этишди.

Бироқ, кумуш медаль учун мусобақа мезбонлари Қозоғистон терма жамоасига қарши кечган ўйинда қизларимизга бироз омад етишмади. Шу тариқа улар 3-ўрин ҳамда бронза медалини қўлга киритишди. Эрон У-18 жамоаси эса олтин медалга сазовор бўлди.

Биз учун қувонарли жиҳатлардан бири, нукуслик қизимиз Сарвиноз Сапарбаева ушбу Осиё чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилди ва махсус соврин билан тақдирланди.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 22:44, 25.03.2022.
Ўқилди: 1396 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3216]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2090]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1823]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1813]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1737]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1523]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1486]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1454]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1430]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик